Саноат зоналарида амалга оширилган янги лойиҳаларга бағишланган пресс-тур ташшкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3607-сонли қарорига асосан Академик Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институтининг бино-иншоатлари ҳамда 1,3 гектар ер майдони кичик саноат зонасини ташкил қилиш учун ажратилган.

Ушбу ажратилган ер майдони 3 та лотга бўлиниб Самарқанд вилоят “Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг” 2018 йил 20 майдаги 2-сонли йиғилиш баёни ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 31 майдаги қарорига асосан "Sam Maximum" МЧЖга умумий қиймати 642,0 минг доллар, шундан ўз маблағи 592,0 минг доллар, банк кредити 50,0 минг доллар, яратиладиган иш ўрни 12 та бўлган “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириши режалаштирилган.

Самарқанд  туманидаги “Янгиобод” МФЙ худудидан 6,0 гектар ер майдони кичик саноат зонасини ташкил қилиш учун ажратилган.

Ушбу ажратилган ер майдони 12 та лотга бўлиниб, “ORIENTAL BUZINESS STILL” Х.К.га умумий қиймати 411,4 минг доллар, шундан ўз маблағи 205,7 минг доллар, банк кредити 205,5 минг доллар, яратиладиган иш ўрни 40 та бўлган “Полиэтилен труба ва эхтиёт қисмлар ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириши учун 0,40 гектар ер ажратиб берилган. Шунингдек, Самарқанд вилоят “Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг” 2021 йил 04 майдаги йиғилиш баёнига асосан "ONLY FURNITURE PRODUCTS" МЧЖга умумий қиймати 110,0 минг доллар, шундан ўз маблағи 110,0 минг доллар, яратиладиган иш ўрни 10 та бўлган “Мебель ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириши учун 0,20 гектарер майдонлари ажратиб берилган.

Тумандаги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига ўз лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 30 дан зиёд ташаббускорларнинг мурожаатлари рўйхати тўлиқ шакллантирилиб вилоят КСЗ дирекциясига доимий маълумотлар юборилмоқда.

Қолган лойиҳалар бўйича белгиланган муддатда ишга тушириш ва юзага келаётган муаммоларини бартараф этиш бўйича мониторинг ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Ўтказилган пресс-тур мобайнида шу ва шу каби корхоналар фаолияти билан танишилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жаввоб олишди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM