Умумтаълим мактаби капитал таъмирланди

Самарқанд туманидаги Равонак маҳалласида жойлашган 33-умумтаълим мактаби капитал таъмирланиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди. Унинг очилишида тумандаги сектор раҳбарлари, халқ таълими фаоллари, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

Мазкур таълим маскани 1142 нафар ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, унда 76 нафар ўқитувчилар ёшларга сабоқ берадилар. Реконструкция қилинган мактаб кутубхонаси фонди ўқув дарсликлар ва бадиий адабиётлар билан бойитилди, синфхоналар замонавий техник жиҳозлар билан таъминланди. Мактаб ўқувчилари қувончи чексиз.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM