Туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд туманида юқумли касалликлар шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 30 ўринга мўлжалланган ушбу бино учун инвестиция дастури асосида 3 млрд. сўм маблағ сарфланди. Қад ростлаган мазкур бўлим тиббиёт жиҳозлари, технологик ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Беморлар учун махсус ва умумий хоналар мавжуд. Янги бино шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам қатор қулайликларга эга. Бу шарт-шароитлар беморларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM