Ахолининг сайёр қабули уюштирилди

  Самарқанд туманидаги 2-секторга қарашли Конигил маҳалласида туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолининг сайёр қабули уюштирди. Унда тумандаги секторлар, ҳуқуқ тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида 73 нафар фуқаролардан 98 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ўз ечимини топди. 22 та мурожаат муаммоли бўлганлиги боис, қўшимча вақт талаб этилди. Уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.

   Сайёр қабул сўнгида, тумандаги Бадал маҳалласида узоқ йиллар давом этаётган низоли ер масаласи тумандаги сектор раҳбарлари маъмурий органлар билан ҳамкорлиги натижасида ўз ечимини топди. Томонлар ушбу хулосадан мамнун эканликларини баён этдилар.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM