Туманда “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сонли “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган “Фидокор ёшлар” жамоатчилик гуруҳлари тузилди, музкур гуруҳлар аъзолари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилиб, жамоатчилик гуруҳларининг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари таркиби муддатли ҳарбий хизматни ўташ ниятида мудофаа ишлари бўйича туман бўлимига мурожаат қилган ҳарбий хизматга чақирилувчилар; республика олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек, ички ишлар органларининг таълим муассасаларига кириш истагини билдирган номзодлар; ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган номзодлар орасидан шакллантирилади. Шунингдек, жамоатчилик гуруҳлари таркибига кириш мудофаа ишлари бўйича туман бўлими ёки туман ички ишлар бўлими томонидан бериладиган йўлланмалар асосида амалга оширилади, жамоатчилик гуруҳлари улар фаолият олиб борадиган маҳалла ҳудудида яшовчи ёшлардан шакллантирилади, жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича жавобгарлик туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ва профилактика инспекторлари зиммаларига юкланган.

Жамоатчилик гуруҳларининг ҳар бир аъзоси сутканинг кечки ва тунги вақтида белгиланган йўналиш бўйича умумий 100 соатдан кам бўлмаган вақт миқдорида патруллик қилишга жалб этилади ва бу хизматга (ўқишга) ҳужжатларни якуний қабул қилишга асос ҳисобланади.

Ўзининг маҳалласида ҳуқуқ тартиботни таъминлашда фаол қатнашган жамоатчилик гуруҳи аъзоларига профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда хизматга (ўқишга) танлов ўтказишда инобатга олинадиган тавсияномалар берилади.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM