Сектор рахбарларининг махаллалардаги хисоботи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги қарорини ҳаётга изчил тадбиқ мақсадида жорий йилнинг 20 феврал куни Самарқанд туманидаги 1 сектор ҳудудидаги Паррандачилик маҳалласи таркибидаги Мехробод ҳамда 3 сектор ҳудудидаги Қуйи Қайнама махаллаларида туман ҳокими, 1 сектор раҳбари Шухрат Джамалов ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлигида мазкур махаллаларда сектор аъзолари томонидан ўтказилган аҳолининг уйма-уй хатлови натижалари ҳамда аниқланган муаммолар, ўз ечимини кутаётган камчиликлар тахлил этилди.

Биргина, Паррандачилик маҳалласида 665 та хонадонлар мавжуд бўлиб, уларда 16 та йўналишдаги 547 та  муаммолар бирма-бир ўрганилди. Сектор томонидан мазкур маҳаллада олиб борилган ишлар ҳамда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонасига маълумот тақдим этилди. Бундан ташқари аҳоли томорқаларига ишлов бериш, баҳорги юмушларга тайёргарлик кўриш, бир қариш унумдор ердан самарали фойдаланиш, пировардида оила даромадини кўпайтиришга эришиш учрашувда даъват этилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM