Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари

Самарқанд туман ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги 3424-Қ-сонли "Самарқанд тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ва туман ҳокимининг ўринбосарлари комплекси тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида" қарорига (карорни юклаб олиш) асосан туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари қуйидаги комиссия ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Туман ҳокими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси;

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг туман кузатув Кенгаши;

Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши;

Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман танлов комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси;

Туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича туман комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича комиссияси;

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган комиссия;

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича туман комиссияси;

Кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши;

Таносил касалликларига қарши курашиш туман идоралараро комиссияси;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа комиссиялар ва кенгашлар.

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

 

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш туман комиссияси;

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича туман чақирув комиссияси;

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича туман комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича комиссияси.

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари хамда туризмни ривожлантириш масалалари  буйича ўринбосари

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман ҳудудий танлов комиссияси;

Кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

балиқчилик, сув ҳавзаларини балиқ овлаш учун ижарага бериш масалалари бўйича махсус танлов комиссияси

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

 

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг туман кузатув Кенгаши ;

Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши;

туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича туман комиссияси;

Таносил касалликларига қарши курашиш туман идоралараро комиссияси;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM