Ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман ҳокимлиги, туман жиноят ишлари суди судяси, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси, туман ички ишлар бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, диний ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда 200 нафарга яқин уюшмаган ва чет элдан қайтган, профилактик ҳисобда турувчи ёшлар иштирок этди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Туман ички ишлар бўлими, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ёшлар билан ишлаш, уларнинг билими ва касбий тайёргарлигини ошириш, муносиб иш шароитига эга бўлишида яқиндан кўмак беришни таъминлаш чоралари кўрилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам ва самарали ўтказилишига эътибор қаратмоқда. Жиноятчиликнинг олдини олишда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қонунлардан хабардор этиш муҳим аҳамиятга эга экани тушунтирилмоқда.

Тадбирда мутахассислар ёшларнинг лоқайдлигига барҳам бериш, пировардида, ҳар бир оила, таълим муассасаси, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг муҳим шарти эканини таъкидладилар. Ёшларни бу каби иллатлар таъсирига тушиб қолишдан асраш мақсадида бугунги кунда мамлакатимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш тўғрисида керакли маслаҳатлар берилди.

Тадбир доирасида туман ҳокимининг ўринбосари А.Халимов, туман ИИБ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Ш.Хаджиметов, туман жиноят ишлари суди судяси Д.Нуралиев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Баратова сўз олиб, ёшларга юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар. 

Тадбир давомида иштирокчилар эътиборига ҳужжатли фильм намойиш этилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM