Биринчи секторда ахоли томорқасидан унумли ва самарали фойдаланиш борасида йиғилиш ўтказилди

Бугун Самарқанд тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари Ш.Джамалов сектор штабида йиғилиш ўтказиб, унда аҳоли томорқаларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун уларни ўз вақтида экиш, ишлов бериш, суғориш ва бошқа қишлоқ хўжалиги тадбирларини амалга ошириш борасида аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш масаласида штаб аъзоларини фуқароларнинг уйма-уй юриш масаласи атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, йиғилишда 1 сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликнинг аҳволи таҳлил этилиб, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳамда жиноятчиликни олдини олиш борасида тегишли тавсиялар берилди. Йиғилишда вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари фаолияти масалалари бўйича гуруҳи раҳбари А.Шерматов, туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи капитан Ш.Ходжиметов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.


 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM