Глобаллашув жараёнида маънавий таҳдидлар

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, диний ташкилотлар ҳамкорлигида 12-сон умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида Глобаллашув жараёнида маънавий таҳдидлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир ёшларга “оммавий маданият”, маънавий таҳдидлар, миссионерлик ва прозелитизм, диний экстремизм ва терроризм, каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш ҳамда ёшлар тафаккурида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади.

Сиёсий жараёнларнинг мотивлари ҳамда шахсни сиёсий тарбиялаш, ахборот хуружларига қарши иммунитетни шакллантириш ва ривожлантириш масалаларининг моҳиятини билиш ва уларга фаол таъсир кўрсатишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам Давлатимиз томонидан ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини йўналтириш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий онгини шакллантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбатида маърузачилар томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар эътиборига ҳужжатли фильм намойиш этилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM