
2019 йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.
2-март куни Самарқанд туманидаги 24-МТМда 35 та мактабгача таълим муассасаларининг ошпазлари ҳамда туман Давлат санитария - эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирокида болаларни соғлом ва хавфсиз овқатланишида ошпазларнинг ўрни мавзусида семинар бўлиб ўтди.
- Ошпазларнинг биринчи навбатдаги вазифаси болаларни соғлом ва сифатли овқатланишини ташкил этиш ҳамда бир кунлик меъёрлар асосида таомномани тузишда кўмак беришдан иборат, - дейди 34-МТМ ошпази М.Ғафурова. – Мол, парранда гўштлари ва денгиз маҳсулотлари сели таркибидаги хавфли микроорганизмлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уларни озиқ-овқат маҳсулотларидан анча узоқда сақлаш керак. Шунингдек, барча маҳсулотларнинг сақлаш ҳароратини ҳам билиш жуда муҳим.