Жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабули

Бугун, Самарқанд тумани ҳокими Шухрат Джамалов жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабулини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонасида ўтказди. Унда 45 нафар фуқаролардан 56 та мурожаат келиб тушди. Улар орасида ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, оилавий масалалар, уй-жойини кадастр қилдириш ва бошқа масалалар қабулда атрофлича ўрганиб чиқилди. Мурожаатларнинг 23 таси, шу жумладан фуқаролик ишлари бўйича суд билан боғлиқ 2 та масала жойида ҳал этилди, айримларини ўрганиш учун муддат талаб этилгани боис, тегишли ташкилотларга топшириқ ва тавсиялар берилди ҳамда уларнинг ижроси назорат остига олинди.

 


 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM