Мактаб кутубхоналари бадиий китоблар билан бойимоқда!

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Рафеев ҳамда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Джумаевлар томонидан Самарқанд шаҳридаги 75-умумтаълим мактаби (собиқ Самарқанд туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби)га Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Таълим муассасаларига китоб совға қилиш акцияси”ни ўтказдилар.

Мазкур мактаб кутубхонасига ўқувчиларнинг китоб ўқишга қизиқишни ошириш мақсадида 20 та бадиий китоблар тўплами туҳфа қилинди.

Шунингдек, тумандаги ташкилотлар раҳбарларининг 52 умумтаълим мактаби кутубхонасига 10 тадан китоб совға қилиш бўйича ташаббуслар қўллаб – қувватланиб, 300 дан ортиқ бадиий китоблар туҳфа этилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM