Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси

Кеча Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 50 чи сессияси бўлиб ўтди.  Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2019 йил биринчи чораги бўйича туманда олиб борилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида;
2.  Самарқанд тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Рофеев Бахриёр Давронович томонидан 2019 йил биринчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
3.  Туман ҳокимининг “2019 йилнинг 1-чораги бўйича туман маҳаллий бюджет параметрларининг ижроси ҳамда туман маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги тақдимномаси ҳақида;
4.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли Фармонига биноан фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш тўғрисида;
5.  Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Сулаймоновнинг “2019 йилнинг 1-чораги бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида;
6.  Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Р.Ходжиевнинг “2019 йилнинг март ойи бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.
Сессия кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларидан сўнг тегишли қарор қабул қилинди.
Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Депутатлар Самарқанд тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шухрат Джумаевни тасдиқладилар.
Танқидий руҳда ўтган сессия якунида, Кенгаши раиси Ш.Джамалов депутатлар зиммасига бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM