Давлат-хусусий шерикчилик асосида янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги 3651-ПҚ-сонли қарори ва Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги Низомга асосан Самарқанд тумани “Деҳнав” маҳалласида Давлат-хусусий шерикчилик асосида “Дилнура Ангелина” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Тадбиркор  ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида тузилган битимга мувофиқ “Orient finans” тижорат банки томонидан   15 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 1 фоизли ставка бўйича 2.1 млрд сўм кредит  ажратилиб, қисқа фурсат ичида замонавий лойиҳа асосида қурилиб фойдаланишга топширилди.    

Мазкур муассаса 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда рўйхатга болаларни муассасага қабул қилиш бўйича уларнинг шахсий йиғма жилдлари расмийлаштириган. 

Муассасада ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ўқитиш учун тарбияланувчилар умумий сонининг 25 фоизи миқдорида имтиёзлар белгиланган.
Муассасанинг очилиш маросимида  туман ҳокими Ш.Джамалов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи  Ш.Рахмонов, Нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда ҳудуддаги маҳалла фаоллари иштирок этиб, муассасада яратилган шароитлар билан танишишди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM