Ташаббус-тараққиёт сари қадам!

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2019” кўрик танловининг Самақанд тумани босқичи ўтказилди.

Танловда “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб борилди.

Танлов натижаларига кўра тадбиркорлар Ҳамдамов Шухрат - саноат соҳасида, Васлиддинов Акрам – хизмат кўрсатиш соҳасида, Ғайбиев Амиржон – ёш тадбиркор йўналиши бўйича, Азизов Жамшед - энг яхши фермер ва Зоҳидов Шавкат - энг яхши ҳунарманд йўналиши бўйича ғолиб деб топилдилар ва вилоят босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Ғолибларга ҳакамлар ҳайъати томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек танловда “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”, “Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор”, “Менинг юртим-менинг ифтихорим”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” ва “Энг яхши экспортчи” номинацияси бўйича ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирландилар.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM