«Ҳар бир оила тадбиркор » давлат дастурининг жойларда ижроси

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури орқали мамлакатимиз миқёсидаги барча ҳудудлардаги аҳолининг реал даромадларини ошириш ва турмуш тарзини янада яхшилашга, қолаверса халқнинг тадбиркорлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилганлигини таъкидлаш жоиз.

Туман молия бўлими ходимлари ушбу йўналишда ўз олдига қўйилган вазифаларни адо этмоқда. Жумладан, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йигинлари аҳолиси ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларига семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил қилиниб, Ўзбекистон Респубоикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231 сонли “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорининг мазмун моҳияти ва тартиблари тўлиқ тушунтириб берилмоқда. Асосий эътиборни энг аввало аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламига ҳамда бюджет ташкилотларга ишлаб 800,0 минг сўмгача ойлик оладиган ишчи хизматчиларга қаратилганлиги диққатга сазовордир. Зеро, ушбу қарорнинг асосий мақсадларидан бири, аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманг қатламини амайтириш, халқни бизнесга ўргатиш, улар орасида тадбиркорлик маданиятини ошириш ҳисобланади. Чунки  муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда –“халқ бой бўлса, давлат давлат бой бўлади.”

Бунинг замирида, албатта шуни алоҳида таъкидлаш жоизким, мамлакатнинг ЯИМ ошишига, янги иш уринларини ташкил топишига, бозорларда нархнинг кескин ошиб кетишини олдини олиши билан бир қаторда товар ва хизматларнинг рақобатбардошлигини оширишига хизмат қилади.

Ушбу имтиёзли кредитлар айниқса иссиқхона , чорвачилик, қўй-эчки, парранда, қуён, асалари боқишни кўпайтириш, балиқчиликни ривожлантириш, ҳунармандчиликнинг турли соҳаларини ташкил қилиш мақсадларида ажратилмоқда, Энг асосийси унинг натижасида туманимизда янги йўналиш ҳисобланмиш куркачилик соҳасининг кириб келиши бизни қувонтиради албатта.

Ушбу мақсадларга туманимизга жами 20,5 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилган бўлиб, қиска давр мобайни 257 нафар ташаббускорларга жами 5,4 млрд.сўмга яқин имтиёзли кредитлар молиялаштириб берилган бўлса, шундан 157 нафар ташабускорлар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни ташкил қилади. Ушбу лоиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида туманда 326 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу имтиёзли кредитнинг афзаллиги шудан ибоарат ким, тадбиркорликни истовчи жисмоний шахслар, энг кам ойлик иш хақининг 150 баробаригача, яъни, 30409 минг сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставкада ҳеч қандай кафил ва таъминотисиз ажратилади.

Туман молия бўлими мудири Ш.Восеев

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM