Бешта ташаббус билан келажак сари

Самарқанд туманида Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббусини ҳаётга жорий этиш мақсадида ҳамда “30 июн – Ёшлар куни” муносабати билан Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида мини-футбол майдончаси фойдаланишга топширилди. Аҳоли, шу жумладан ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун муносиб шароит яратилди. Очилиш маросимида иштирок этган маҳалла ёшларига “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, “SABR SARI SARIQ OLTIN” МЧЖ томонидан барпо этилган гўзаллик салони ҳамда замонавий тикув машиналари билан жиҳозланган тикувчилик цехи ҳам ишга туширилди. Натижада маҳалладаги 9 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланди.

 


 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM