ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ, МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМ-МАЪНАВИЯТИМИЗГА ТАҲДИД

Туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси, туман ички ишлар бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида Бухори ва Кўлба маҳаллаларида давра суҳбати ўтказилди. 
Давра суҳбати аҳолига маънавий таҳдидлар, миссионерлик ва прозелитизм, диний экстремизм ва терроризм, каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш ҳамда аҳоли тафаккурида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Давра суҳбати давомида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни сақлаш, миллатлар ва диний конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш бугун барчамизнинг энг асосий ва мухим масалаларимиздан бири бўлиши, бу йўлда ҳамма ҳар доим огоҳ бўлиши лозимлиги таъкидланди. 
Тадбир давомида иштирокчилар эътиборига ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM