1 кун Ўзбекистондаги барча докторлар ишламаса

Тасаввур қилинг қўрқинчли туш – 1 кун бутун Ўзбекистондаги 80 мингдан ортиқ врачлар ишламади! Бу қанақа оқибатларга олиб келишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Агар Ўзбекистондаги барча врачлар 1 кун ишламаса:

-  27500 тез тиббий ёрдамга чақирув амалга оширилмай қолади 
-  Бу чақирувларни 70% оғир беморларага чақирув эканлигини хисобга олсак, 19250 та оғир бемор тиббий ёрдамсиз қолади.
-  Агар шу беморларнинг 50 % ўлим ҳавф солган касалликлар билан бўлса, 9625 киши шу куни тиббий ёрдам олмаганлиги сабабли оламдан кўз юмади. 9625 та оилада мотам, аза, жаноза ўқилади.
-  9625 та оламдан ўтганларнинг 10% (энг кам миқдор) болаларга тўғри келишини ҳисобга олсак 962 та бола ШУ КУНИ вафот этиши мумкин. Уруш ўчоғи бўлган Сурияда БИР ОЙДА 90 та бола вафот этади!!!
-  Бир кунда бутун республикамиз бўйича мингдан ортиқ шошилинч операция ўтказилмай қолади. Бу эса яна 1000 га яқин кишини ҳаётдан кўз юмишига ёки ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин
-  Бир кунда республикамизда 2100 дан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Агар туғруққа малакали акушерлар ёрдам кўрсатмаса 60% дан кўпроқ чақалоқ нобуд бўлиши мумкин. Бу 1260 та чақалоқ нобуд бўлади дегани.
-  2100 чақалоқни дунёга келтираётган оналар малакали ёрдам олмаса уларнинг 40% туғруқ вақтида вафот этади. Бу 840 она вафот этади дегани!
-  Шифохонада ётиб даволанаётган 170 000 дан ортиқ бемор назоратсиз қолади. Улардан 5% оғир бемор деб хисобласак, 8500 бемор шу куни турли асоратлардан вафот этиши мумкин.
-  Юқоридаги ҳолатлардан ташқари қанчадан – қанча оғир ҳолатдаги бемор болалар, ҳомиладор оналар, бемор қариялар, ногирон беморлар шу куни малакали тиббий ёрдамсиз қолиши ўта аянчли, мудҳиш ҳолатларга олиб келиши мумкин!

Қадрли юртдошим! Биз шифокорларимиз бир кун ишламаса нима ҳолат бўлишини тасаввур қилиб жуда қўрқиб кетдик. Бундай ҳолат ҳаётда бўлмайди дейишингиз мумкин – бўлмасин ҳам!!! Лекин Сиз азизлар бир тасаввур ва тафаккур қилиб кўринг деган мақсадда ушбу ҳисобларни келтирдик. Бу барча рақамлар расмий статистик маълумотларга асосланган ҳолда ҳисоблаб кўрилди. 

Ўзбекистон армияси халқни ташқи душманлардан ҳимоя қилади. Агар армия мустаҳкам бўлмаса ташқи кучлар юртимиз тинчлигига раҳна солиб, уруш деган балога сабаб бўлиши мумкин! Уруш эса қанчадан қанча инсонларни ёстиғини қуритади. Шунақанги ташқи балолардан ҳимоя қиладиган ҳарбийларимизни жуда ҳурмат қиламиз. Нега энди бизни “Касалликлар” каби ички балодан ҳимоя қилаётган врачларимизни ҳурмат қилишни унутиб кўймоқдамиз? Сиз-у биз учун энг бебаҳо неъмат бўлган саломатлигимиз посбонларини қадрига етмаяпмиз?

Ўз қадрини билган ҳамкасбларимиз ўз юртида ҳурмат кўрмагач, чет элларга чиқиб кетяпти, чет эл олийгоҳларида шифокор бўламан деб ўқиётган фарзандларимиз юртимизга қайтгиси келмаяпти, шифокор бўлишни чорак аср орзу қилган ҳамкасбларим ўз касбидан безиб қоляпти, сарфлаган умрига ачиняпти! Барчасига сизу бизнинг шифокорларга бўлган муносабатимиз сабаб!

Ҳурматли ватандошим! Тафаккур қилинг! Врачларимизни, уларнинг машаққатли меҳнатларини қадрига етинг!  

"Врачи Узбекистана" канали учун махсус

Врачи Узбекистана

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM