Туман аҳолисини қандай муаммолар қийнаяпти?

Жойи сой маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим излади.

Қабулда 20 нафарга яқин фуқар томонидан уй-жой олиш, йўл таъмири, моддий ёрдам тайинлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти каби 25 дан ортиқ масалалар кўриб чиқилди.

- Набирам бир ёшдан ошди, - дейди Жойи Аббос маҳалласида яшовчи Адолат Ҳусенова. - Тез-тез қон босими кўтарилиб туради. Даволатиш учун имкониятимиз чеклангани боис бугунги қабулга келиб мурожаат қилдим. Мурожаатимга алоҳида эътибор қаратилди. Туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари томонидан набирамнинг саломатлиги назоратга олинадиган бўлди.

Қумзор маҳалласидан келган Фарида Каримованинг ҳам мурожаати тингланди. Иккинчи гуруҳ ногирони, икки нафар фарзанднинг онаси Фарида фарзандларининг моддий таъминоти учун қийналаётганини билдирди.

Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Рафиева Ф.Каримованинг фарзандлари учун моддий ёрдам ажратилишини таъкидлади.

Қабулда мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Фуқароларга айрим масалалар борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM