Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тайинланди

Ҳукумат қарори (780-сон, 17.09.2019 й.) билан Бахром Боходирович Ашрафханов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM