Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович Молия вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович тайинланди.

А.Ҳайдаров банк иши, давлат сиёсати (ўтиш иқтисодиёти, макроиқтисодиёт), иқтисодий ривожланиш сохаларида кенг амалий билим ва тажрибасига, шунингдек, жаҳонда бу соҳанинг ривожланиш тенденцияларини яхши биладиган мутахассис ҳисобланади, дея хабар қилди Молия вазирлиги ахборот хизмати.

Айни пайтгача, Аҳадбек Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM