“Президент ташаббуси амалда”

Тумандаги 33-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ўқув-семинар шундай номланди.

Унда тизимдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озод Жангиров, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Рафиева юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси ёшларнинг адабиётга, мусиқа ва бошқа санъат турларига қизиқишини ошириш, спортга кенг жалб қилиш, уларнинг истеъдодини юзага чиқаришда муҳим омил эканлигини таъкидлади.

Тадбирда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш, ўқувчиларнинг кийиниш маданиятини ошириш борасида келгусида қандай ишлар олиб бориш лозимлиги кўриб чиқилди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM