Туманда импорт камайиши ва экспорт ортиши учун нима ишлар қилинди?

Самарқанд туманида 2019 йилда қиймати 470,3 миллиард сўм бўлган 86 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 974 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойида 161,6 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 50 та лойиҳа ишга туширилди ва 587 та янги иш ўринлари яратилди.
Хусусан, қишлоқ ҳўжалиги йўналишида ишга туширилган 66,7 миллиард сўм маблағ ҳисобига 25 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу йўналишда 182 кишининг бандлиги таъминланди.
Саноат йўналишида 16 та лойиҳа доирасида 86,6 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди. Соҳада 306 та янги иш ўринлари яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида 46 киши иш билан таъминланган 9 та лойиҳа учун 8,3 миллиард сўм инвестиция киритилди.

Инвестиция дастурларининг амалга оширилиши натижасида туманда илгари бўлмаган саноат маҳсулотлари тайёрланиши ва хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди. Жумладан, “Сам. Рафоат Текестил” масъулияти чекланган жамияти 43,7 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилди. Корхонада жорий йилнинг май ойидан буён 96 киши момиқ сочиқлар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

Йилига 200 минг метр куб миқдордаги маҳсулотлар ички бозордан ташқари, Россия Федерацияси, Тожикистон. Қозоғистон, Қирғисистон ва Полша Республикаларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, “Дастбакор Барака” масъулияти чекланган жамиятида рефрежераторли пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Қиймати 3,1 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида 17 та янги иш ўринлари яратилиб, йилига 50,0 минг погонометр пластик қувурлар тайёрланмоқда. Аҳамиятлиси, ушбу корхона маҳсулотларининг ҳам бир қисми экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Бунинг учун Тожикистон ва қозоғистонлик ҳамкорлар билан келишувларга эришилган.

Айни пайтга қадар туманда паррандачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар озуқани Қозоғистон Республикасидан икки баробар қиммат нархларга олиб келган. Эндиликда бундай озуқа “Гафуров-С боғлари” фермер хўжалигида тайёрланмоқда. Жами 3,2 миллиард сўм маблағ сарфланган лойиҳа доирасида 15 та янги иш ўринлари ятатилиши билан бирга йилига 5200 тонна парранда озуқаси тайёрланмоқда.

Айни пайтда маҳсулотга Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикасидан ҳам буюртмалар қабул қилинмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM