Носир Мавлонов: Самарқанд туманидаги “снос”да бирорта жисмоний ва юридик шахс норози бўлмайди

Хабарингиз бор, давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириққа биноан эшкак эшиш канали атрофида, жами 320 гектар майдонда туристик марказ қурилиши бошланди.

Табиийки, бу жараёнда айрим турар ва нотурар жойлар “снос”га тушиб, бузилмоқда.
Айни шу жараёнда ҳар хил тушунмовчиликлар юзага келгани, бу масала ижтимоий тармоқларда турлича ёритилганидан ҳам кўпчилик хабардор.
Айтиш мумкинки, аввало турар ва нотурар жойлари давалат эҳтиёжларидан келиб чиқиб бузилаётган одамларни норози қилмаслик, бу борадаги ишларни қонуний асосда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида тумандаги Жойисой ҳамда Қўштамғали маҳаллаларида штаб ташкил қилинган.
Штаб ишини туман ҳокими Н.Мавлонов шахсан ўзи мувофиқлаштириб бормоқда.
- Гап одамларни рози қилиш ҳақида кетганда бошқа масалага ўрин қолмайди, - деди ҳоким. - Шу боис, ҳар кунлик ишим эрта тонгдан шу ердан бошланади.
Ўтган давр мобайнида туристик марказ қуриладиган ҳудуддаги 74 та турар, 11 та нотурар объектлар бузилди.
"GRAND REAL PROFI" масъулияти чекланган жамияти баҳолаш корхонаси томонидан ушбу объектлар ҳар бирининг бозор нархи белгилаб берилди. Шунга асосан бузилган ҳар бир объект учун товон пуллари тулаб берилди.
Айтмоқчи булганим, давлат раҳбари топшириғига асосан қурилаётган туристик марказни бунёд этиш учун бирор фуқарони норози бўлишига йўл қўймаймиз.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM