Самарқандда миллион долларлик ипак ва ипак маҳсулотлари экспорт қилинади

zarnews.uz хабарига кўра, республикамизнинг барча ҳудудларида йилда тўрт маротаба пилла қурти боқиш амалиёти жорий этилганидан хабарингиз бор. Бунинг учун 20 дона кўчма қуртхона ва туманлардаги тутзорларда 10 та доимий қуртхона қурилди.

Баҳоргидан фарқли равишда август-сентябрь ойларида 3-, 4-мавсум учун пилла боқиш мажбурий бўлмасдан, фермер хўжаликлари томонидан эмас, касаначилик асосида 7140 қути ипак қурти боқилмоқда.

Ҳозиргача ҳосилнинг 85 фоизи териб олинди. Кузги қўшимча боқилган ипак қуртидан 286 тонна пилла олиниб, 1 миллион долларлик ипак ва ипак маҳсулотлари экспорт қилинади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM