Кореялик мутахассислар Самарқанд туманида тупроқ унумдорлигини ўрганади

Туман ҳокимлигида ўтказилган ўқув-семинарда шу ва бошқа масалалар хусусида сўз борди.

Корея Республикасининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тараққиёт бошқармаси мутахассиси Хо Син Хо ва бир гурух кореяликлар меҳмонлар деҳқон ва фермер хўжалиги раисларига тупроқ унумдорлигини ошириш, сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини этиштиришда нималарга эътибор қаратиш лозимлигини тушунтирди.

Таъкидландики, тупроқнинг таркибидаги элементлар, унинг унумдорлигини аниқлаш орқали туманнинг қайси ҳудудларида қандай экин экиш ва етиштириш зарурлиги асосий вазифа саналади. Мазкур ишлар Кореа технорлогиялари асосида амалга ошилса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг самарали усули яратилиб, аниқ натижаларга эришиш мумкин.

Семинарда шунингдек, хонадонларда қарамол боқиш бўйича тажриба алмашиш ва бу борада кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM