«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳиблари аниқланди.

Улар сафида туманимиздан кимлар бор?

Жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Самарқандлик бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғини раислари «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳиблари бўлишди.

Улар билан танишинг:

* Асадова Диляром Абиджановна – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд тумани кенгаши раисининг диний-маърифий масалалари бўйича ўринбосари

* Утамуродов Шавкатилло Садинович – Самарқанд туманидаги Юқори Қайнама маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Мирзаев Илхом Маматович – Самарқанд туманидаги Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғини раиси

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳибларини табриклаймиз!

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги қарори билан таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади. Шунингдек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакат санаторийларида даволаниш учун бир марталик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўлади.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM