Туманимиз спортчилари муносиб тақдирланди

2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган XVIII-Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб қайтган туманимиз спортчилари туман ҳокимдлиги томонидан муносиб тақдирланди.

1992 йилда Қайнама маҳалласида туғилган Шехроз Ҳакимов XVIII-Осиё ўйинларида маваффақият қозонган спортчилардан бири. У спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Айни кунда эса жорий йилнинг 20-25 октябрь кунлари Жанубий Кроеяда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида қатнашиш учун машғулот олиб бормоқда.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича учинчи ўринни эгаллаган Нурислом Тўхтасин ўғли ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Шунингдек, мусобақаларда мамлакатимизнинг энг кучли спортчилари қаторидан ўрин олган 2001 йилда туғилган Парвина Самандарова жорий йилнинг 13-15 май кунлари Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида бўлиб ўтган халқаро Гран-При мусобақасида Дзюдо бўйича 57 килограмм вазн тоифасида учинчи ўринни қўлга киритди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари Азамат Ҳалимов ва Зулфия Рофиева спортчиларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Келгусида спортчиларимизга Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишда, халқаро миқёсда Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришда куч-қувват, муваффақиятлар тилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM