Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий ишлар  танлови ўтказилади

Жорий йилнинг 9 октябридан 8 ноябригача “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилади.

Таълим бериш тилидан қатъий назар, 21 октябрга қадар барча умумтаълим мактабларининг 4-синф ўқувчилари ўртасида мактаб миқёсида,  ўзбек тилида диктант ёзилади.

5-11-синф ўқувчилари ўртасида 4 босқичли “Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар ва “Davlat tilim challenge” ижодий ишлар танловлари ўтказилади.

Таълим рус, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз, қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаб ўқувчилари ҳам ушбу танловда иштирок этиши мумкин.

“Davlat tilim challenge” ижодий ишлар танловида мактаб жамоалари шеър, қўшиқ, нутқ, креатив байрам табриги кўринишидаги ижодий ишларини ижтимоий тармоқ саҳифаларида #davlattilimchallenge хештеги остида ёритган ҳолда иштирок этади. 

Мактаб жамоалари видеолавҳа шаклидаги ижодий ишларини жорий йилнинг 23 октябрига қадар rtm@xtv.uz электрон манзили ёки +99894-618-19-87 рақами “telegram” каналига юборишлари мумкин.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига таклиф этилади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM