Ахборот хизматлари учун семинар ташкил этилди

Вилоят матбуот уйида "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар ўтказилмоқда. 

Давлат қўмиталари ва идораларининг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизматлари ходимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этаётган семинарда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида" ги Қонунининг асосий қоидалари муҳокама этилмоқда. 

Шунингдек, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари хусусида сўз бормоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM