Муаммо бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидаги "Гулобод ёғоч" МЧЖ савдо мажмуаси олдидаги крандан оқаётган сувнинг исроф бўлаётгани танқид қилинганди.

Аниқланишича, кран "Гулобод ёғоч" МЧЖ савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, ундан ичимлик суви сифатида эмас, фақатгина дарахт ва экинларни суғориш учун фойдаланилади.

Ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда фойдаланилиши бўйича керакли тушунтиришлар берилди ва сувнинг исроф бўлиши бартараф этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM