МАКТАБЛАРДА "ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ" СИНФХОНАЛАРИ БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган “Йўл харитаси”га қуйидаги чора-тадбирлар киритилган:

2020 йилнинг майига қадар МДҲ доирасида 1997 йил 28 мартда қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларини маъмурий бузиш ҳолатлари бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисида”ги Конвенцияга иштирок этишнинг тегишли хулосаси;

2019-2021 йилларда республика умумтаълим мактабларида ўқувчиларга “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўқитиш бўйича махсус синфхоналарни жиҳозлаш;

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир туманларига хизмат кўрсатувчи ЙҲХБ ЙПХ бригадасининг 1-батальони ҳамда Чилонзор ва Учтепа туманларига хизмат кўрсатувчи 4-батальони учун ер майдони (бино) ажратиш ва жиҳозлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида биттадан туманлараро транспорт воситаларининг техник ҳолатини диагностика қилиш станцияларини босқичма-босқич барпо этиш.

Муҳокама жорий йилнинг 23 ноябрига қадар давом этади.  

Қарор лойиҳаси билан тўлиқ танишиш учун веб-ҳавола: https://regulation.gov.uz/uz/document/9994

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM