Қизлар миллий қадриятларимизни билишадими?

Тумандаги 33-умумтаълим мактабида “Бувижоним кийган либослар” мазусида тадбир ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова, Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Рофиевалар иштирок этди.
Тадбирда қизлар ўртасида миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, кийиниш маданиятини такомиллаштиришда ана шундай тадбирларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга экандлиги таъкидланди.
Фаол иштирок этган қизлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM