Ҳар бир мурожаат эътиборда

 

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Самарқанд тумани “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда аҳолининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, арзон уй-жойлар билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, кўприк қуриш, кўча ёритгичларини ишга туширишда амалий ёрдам ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди. Шунингдек, солиқ борасида ҳам бир қатор солиқ тўловчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
– Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сайёр қабулига келиб, кўчамизни асфальтлаш ва оқова сувларнинг чиқиб кетиши учун канализация тизимини яхшилаш борасида амалий ёрдам сўрадим, – деди мурожаатчи. – 4-сектор раҳбари вилоят ташкилотлари орқали муаммомизни ечишда ёрдам беришини айтиб ўтди. Албатта бу каби сайёр қабуллар биз учун фойдали. Кимнингдир муаммоси жойида ечилади. Барчани қийнаётган масалаларга эътибор қаратилади.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM