Ҳафтанинг ҳар жумаси “Чорвачилик куни” бўлади

Президент чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Озуқа-ем етарли эмаслиги, маҳаллий чорваларнинг маҳсулдорлиги пастлиги қайд этилиб, бу борадаги долзарб вазифалар белгиланди. Чорвачилик кооперациялари ташкил этиш, чорва молларининг наслини яхшилаш, фермерлар ва аҳолига чорвани яхши боқишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳафтанинг ҳар жумаси “Чорвачилик куни” деб эълон қилинди.

president.uz

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM