Кутубхона учун юз миллион сўм ажратилади

Ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, китобга меҳр қўйиши учун бугун юртимизда кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ана шу эзгу амалларнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилаётир.

Хусусан, бугун туман ҳокими Н.Мавлонов ва сектор раҳбарлари Ўрташиқ ва Кўсаҳо маҳаллаларида бўлиб, у ердаги 16-умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Учрашув жараёнида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилди. Маҳалла ёшларида китобга қизиқиш уйғотиш, китобхонларни рағбатлантириш мақсадида кутубхона учун 100 миллион сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Мактаб атрофида болалар майдончалари ҳам қурилиши режалаштирилди.

Шунингдек, маҳаллаларда газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш, электр энергияси муаммоларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM