Туманда кичик бизнес субъектлари 635 тага кўпаяди

Тадбиркорлик - инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

Туманимизда ҳам соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни дунё бозорларига экспорт қилмокда.

Бугунги кунда туманимизда 2041 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритаётган бўлса, бу кўрсаткич йил якунига қадар 635 тага кўпайиши кутилмокда. Бу ҳам туман иқтисодиётининг ривожланишидан дарак беради. Оилавий тадбиркорлик ҳам кенг тус оляпти. Йил давомида 6 та янги хорижий инвестиция иштирокида корхоналар ишга туширилиб, уларнинг сони 30 тадан ошди.

Айни кунда янги, кластер тизими иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти. Жумладан, туманимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган 2 та агрокластерлар фаолият юритмоқда. Уларда йил давомида 21,5 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш ҳамда 1,6 минг тонна маҳсулотни саралаш имконияти мавжуд.

2020 йилда кластер тизими янада кенг ривожланиб, мева-сабзавотчилик  йўналишида 3 та агрокластер корхоналари ташкил этилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM