Навбатдаги қабул Захлик маҳалласида бўлди

Туман ҳокими Н.Мавлонов ва сектор раҳбарлари Захлик маҳалласидаги аҳоли билан учрашди.

Фуқароларнинг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш, ичимлик суви билан таъминлаш, газ таъминотини яхшилаш мавзусида ўтган тадбирда меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллар иштирок этди.

Учрашув давомида фуқароларни қийнаб келаётган табиий газнинг босими пасайиб кетишининг олдини олиш борасида мутасаддиларга мурожаат қилишди. Масала юзасидан тегишли ташкилот вакиллари ўрганиб чиқиши, зарур чоралар кўриши белгиланди. Шунингдек, кўчаларнинг таъмирталаб экани ҳам муҳокама этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM