Туманда 804 гектар ер майдони қорамолчилик учун ажратиб берилган

Туманда 38 та қорамолчилик хўжаликлари фаолият юритаётган бўлиб, бугунги кунда улар томонидан 50,5 минг бош йирик шохли, 153,6 минг бош майда шохли қорамоллар ҳамда 3,4 минг бош сигирлар боқилмоқда. Ушбу қорамолчилик йўналишидаги хўжаликларга 804 гектар ер майдонлари ажратиб берилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида 11 минг 704 тонна гўшт  ва 33 минг 935 тонна сут маҳсулотлари етиштирилди.

2019 йилнинг 9 ойида четдан 32 бош наслли қорамоллар келтирилди. Йил якунига қадар қиймати 3,0 млрд сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилиб, 119 минг бош наслли қорамол келтирилади.

2020-2021 йилларда қўшимча 405 бош наслли қорамол, шундан 300 бош гўшт етиштириш йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шу билан бирга туманда 18 та паррандачилик хўжаликлари, шундан 10 та гўшт ва 8 та тухум йўналишидаги хўжаликлар мавжуд бўлиб, улардаги парранда бош сони 3 млн 807 мингтани ташкил этиб, хўжаликлар томонидан 9 ой давомида 3 млн 483 минг дона тухум ҳамда 387 тонна гўшт етиштирилиб, парранда озуқаси учун 624,7 гектар ер майдони ажратилган.

Дастур доирасида 589 минг бош қувватга эга 10 та лойиҳа ишга туширилиб, йил якунига қадар қиймати 64,5 млрд. сўмлик, 300 минг бош қувватга эга 1 та лойиҳа ишга туширилиши ҳамда 409 млн. дона тухум ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM