Тадбиркор ёшлар сафи кенгаяди

Самарқанд туманидаги “Mironkul group” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Носир Мавлонов Янгиариқ, Паррандачилик, Миронқул ҳамда Меҳробод маҳалласи ёшларининг мурожаатларини тинглади.

Тадбирда туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратиш, ишга жойлаштириш каби муаммоларни аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Аксарияти маълум муддат ичида ўрганилиб, ечимини топиш чоралари кўрилиши таъкидланди.

- Мактабимизда спорт зал йўқ, - дейди Янгиариқ маҳалласида яшовчи Наврўз Воҳидов. – Шу масалада туман ҳокимига мурожаат қилгандим. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганилиб, мурожаатимни ижобий ҳал қилиш чоралари кўриладиган бўлди.

Учрашув давомида сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар томонидан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўз бизнесини бошлаши корхона фаолияти мисолида тушунтириб берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM