Ёшлар манфаати устивор вазифа

- Маҳалламиз ёшлари китоб мутолаасига меҳр қўйган, - дейди Гулистон маҳалласида яшовчи Фариза Хуррамова. – Афсуски, 51 умумтаълим мактабимизнинг кутубхонаси китоблар билан бойитилмаган. Бугунги учрашувда туман ҳокимидан шу масалада ёрдам беришини сўрадим. Бугуннинг ўзида кутубхона чучн 5 миллион сўм ажратилишини айтди. Илм-маърифатга бефарқ эмаслиги, ёшларга бўлган эътиборидан жуда хурсанд бўлдик.

Самарқанд тумани ҳокимлигида ўтказилган туман ҳокимининг навбатдаги ёшлар билан учрашувида ана шундай масалалар ўртага ташланди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, таълим муассасалари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими Н.Мавлонов 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар, ёшлар учун спорт иншоотлари барпо қилиш, имтиёзли кредитлар ажратиш учун банк ресурсларини кўпайтириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг ёшларнинг мурожаатлари тингланди.

Хусусан, Сулфакабутак маҳалласида яшовчи Муҳаммадамин Юсупов тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредит ажратиш, ўзи бошчилигидаги ўқув марказида замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминлашда амалий ёрдам беришини сўради. Шунингдек, Гулбоғ маҳалласидан келган Шариф Қурбонов маҳалла марказида очилиши мўлжалланаётган цехнинг жихозланиши учун зарур бўлган маблағни имтиёзли кредит асосида олишига ёрдам беришини ҳамда маҳалла ёшлари учун стадион қуришда тегишли тартибда ер ажратиш масаласини ўртага ташлади. Туман ҳокими билдирилган мурожаатлар юзасидан ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарларига маълум муддат ичида ижобий ҳал этиш чораларини кўриш борасида топшириқлар берди.

Учрашув давомида туман ҳокими 5 нафар ёш спортчиларни Таиланддаги муай-тай бўйича 17-жаҳон чемпионатида қатнашишлари учун 15 миллион сўмлик имтиёзга эга сертификат билан тақдирлади. Шу билан бирга туман имиджини яратишда фаол бўлган ёш блогерларга смартфон телефонлари ҳамда эсдалик совғалари топширди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM