Энди Найзатеппа маҳалласи болалари боғчага боради

Ушбу маҳаллада 150 ўринга эга 40-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Шу муносаюбат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, корхона-ташкилот раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Н.Мавлонов жорий йилда инвестиция дастури асосида фаолият бошлайдиган мактабгача таълим ташкилотлари сонини янада кўпайтириш, жажжи болажонларнинг боғчага қамровини 100 фоизга етказиш борасида амалий ишлар бошланганини таъкидлади.

- Жами 111 та МТТ мавжуд, - дейди туман Мактабгача таълим мудири Азамжон Бегмуродов. - Шулардан 40 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти, 8 таси эса нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади. Шунингдек, 61 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бор.

Туманда 250 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган бўлса, 3-7 ёшли болалар 21 минг 544 нафарни ташкил этади. Ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларимиз 9519 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олиш кувватига эга. Жорий йилнинг охирларига қадар МТТлари 177 тага етказилиши ва болаларнинг боғчага қамровини 100 фоизга таъминлаш ражалаштирилган.

Республика инветиция дастури асосида 3 миллиард 500 миллион сўм сарфланган мазкур мактабгача таълим ташкилотида 6 та машғулот хонаси, психолог ва ҳамшира учун алоҳида хона, рус тили, инглиз тили, спорт ва мусиқа хоналари болажонлар хизматида. Бундан ташқари 6 та ёзги машғулотлар айвончаси, ёзги соғломлаштириш бассейни ташкил этилган.

Тадбир давомида туман ҳокими у ердаги шароитлар билан танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM