Яна 75 нафар болажон боғчага қамраб олинди

Тумандаги Ипакчи маҳалласида 75 ўринга эга 41-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Искандар Комилов юртимизда болажонларнинг комил инсон бўлиб улғайиши учун кенг имкониятлар яратилаётганини эътироф этди. Буларнинг ягона исботи мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш ва унга болажонлар қамровини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мисол бўла олишини таъкидлади.

- Биргина 41 мактабгача таълим ташкилотига 1 миллиард 850 миллион сўм маблағ сарфланди, - деди ҳоким ўринбосари. – Ушбу ҳудуддан яна 5 та оилавий боғча очилиши режалаштирилган.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотида машғулот хоналари, психолог ва ҳамшира учун алоҳида хона, рус тили, инглиз тили, спорт, мусиқа ва бошқа хоналар мавжуд.

Тадбир давомида ҳоким ўринбосари яратилган шароитлар билан танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM