Сабзавот экиш ишларига катта эътибор қаратилган

- Ер ҳайдаш, экин экиш, экинларга ишлов бериш ва ҳосилни йиғиб олиш  каби ҳар бир иш ўз вақтида амалга оширилса, мўл ҳосил олиш учун шунчалик кенг имконият яратилади. Албатта, бу ишлар қанчалик техника билан қамраб олинган бўлса, машаққат ҳам кам бўлади.

Ушбу фикрларни туман ҳокими “Мароқанд” ҳамда “Янгиариқ” ММТП ҳудудидаги боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик соҳаларида олиб борилаётган ишлар билан танишиш чоғида айтиб ўтди.

- Соҳадаги вазиятни тубдан яхшилаш учун вақт, имкониятлар талаб этилади, - деди ҳоким. – Аммо бу ишларни ҳозирнинг ўзида бошламасак, ҳар дақиқа кеч қоламиз.

Ўрганиш жараёнида ҳар бир боғ ва тоз қатор ораларига сабзавот экинлари экиш ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM