Ноқонуний қурилишнинг олди олинди

Айни кунларда ер майдонларида қонун бузилиши ҳолатларини ўрганиш, ноқонуний қуриб олинган биноларни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни бартараф этиш масалаларига ҳам сектор раҳбарлари томонидан катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун сектор раҳбарлари томонидан Бадал ва Пулимуғоб маҳаллаларида ўтказилган ўрганишлар пайтида ана шундай ҳолатлар аниқланди.

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган, аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилиши ҳамда суғориладиган ер майдонларидан белгиланган мақсадда фойдаланиш даражаси ўрганилаётгани, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати ўрнатилгани, ажратилган ер майдонларида ўзгаришларни аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолати мониторинги олиб борилаётгани аҳолига тушунтирилди.

Шунингдек, мутасаддиларга экин ер майдонларида ноқонуний қуриб олинган қурилмаларни адолат йўли билан холисона ёндашган ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан вазифаси юклатилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM