РАРСМИЙ МУНОСАБАТ

Кеча ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд туманида яшовчи фуқаро томонидан 
"Ёрдам беринглар, ховлимизни бузишяпти. Пулимизни ҳам бермасдан бузишяпти..." номли видеолавҳа тарқалган эди.
Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ва унга туташ ҳудудда қурилиши режалаштирилган туристик марказ лойиҳаси билан танишиб, бу ерда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, вилоят аҳолиси учун қулай шарт-шароитга эга дам олиш маскани яратиш бўйича топшириқлар берган эди.
БУГУНГИ кунда туристик маршрутлардаги йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва йўл атрофида инфратузилма обектларни қуриш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ҳудуддаги турар ва нотурар жойлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир объект бозор нархида баҳоланган.
Бажарилаётган ҳар бир ишда одамларни рози қилиш чоралари олиб борилган. Жумладан Қўштамғали маҳалласида яшовчи Ахадов Қодирга тегишли хонадон қонуний 618 миллион сўмга баҳоланиб, компенсация пуллари берилган. Шунингдек, қўшимча 6 сотих ер ҳам ажратиб берилган. Фуқаро томонидан қонуний талаблар бажарилмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан бузиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда батафсил видеолавҳа орқали маълумот берамиз

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM