Туманда ирригация тизими яхшиланади

Мамлакатимизда аҳоли ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини сув билан барқарор ва кафолатли таъминлаш мақсадида ирригацияни ривожлантириш, сув хўжалиги инфратузилмасини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сони ва сувга бўлган талабнинг йил сайин ошиб бориши туфайли йилдан-йилга сув ресурслари тақчиллигини кучайиши мамлакатни истиқболдаги ривожланишининг асосий чекловчи омиллардан бири бўлиши мумкин.

Шу боис туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари туманда ирригация тизимини яхшилаш, Дарғом каналида ўрнатилган насос орқали аҳолининг экин майдонларини суғориш учун сув етказилишини таъминлаш масалаларини ўрганди. Қўшимча 8 минг гектар ерни суғориш чоралари кўрилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM