Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади (https://lex.uz/docs/4674902):

- “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

- уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

- собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);

- энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга.

- Шунингдек, қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
- 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг;
- пенсионерларнинг; 
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг.

Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Ушбу солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади  (энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно).

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM